Узбек O'zbek
Манжукич Қатар чемпионатига йўл олмоқда
Шанба, 14 Сентябр
3659

«Ювентус» ҳужумчиси Марио Манжукич Қатар клубларидан бирига ўтишга яқин.

Буни туринликлар директори Фабио Паратичи тасдиқлади.

«Марио кўп йиллар давомида биз учун муҳим футболчи бўлди, ўзини ҳар хил даражада намоён этди.

Биз Қатардан таклиф олдик. Шундан сўнг футболчи, унинг агенти ва мураббий билан маслаҳатлашиб, Маанжукични «Фиорентина»га қарши ўйинга олиб кетмасликка қарор қилдик», – деди Паратичи.

Аввалроқ, 33 ёшли футболчи хизматига «Ал-Ғарафа» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз