Узбек O'zbek
Лэмпард Рюдигер, Канте ва Ковачичларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди
Шанба, 14 Сентябр
465

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳимоячи Антонио Рюдигер ва яримҳимоячи Нголо Кантенинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Рюдигер ўйнашга тайёр. У клуб учун жуда муҳим ўйинчи. Унинг шахсияти, феъл-атвори ва ўйин даражаси бизга етишмаётганди. Ҳамма бизнинг ёш жамоа эканлигимиз ҳақида гапирмоқда, шунинг учун бу вазиятда бизга тажрибалилар ҳам керак. Рюдигер жамоа етакчилигини ўз зиммасига олиши керак.

Ковачич ўйнашга тайёр, аммо Канте ҳали тузалмаган. У ҳали ҳам тўпиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда ва тиббий ходимлар у билан ишламоқда. Ҳозир у ўтиш даврида. У жисмоний машғулотлар ўтказмоқда, аммо «бўрилар»га қарши ўйингача тикланишга улгурмайди», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

«Челси» бугун, 14 сентябрь куни меҳмонда «Вулверҳэмптон»га қарши ўйнайди. Ўйин Тошкент вақти билан 19:00да стат олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз