Узбек O'zbek
Фозил Мусаев «Ивата» билан Япония Жей-Лигасини тарк этишга яқин турибди
Шанба, 14 Сентябр
1098

Япония чемпионатида 26-тур ўйинлари ўтказилди. 

«Жубило Ивата» сафарда «Кавасаки» билан ўйнади ва 0:2 ҳисобида ютқазди. Мезбонлар таркибида ҳамюртимиз Фозил Мусаев асосий таркибда тушиб, сариқ карта билан огоҳлантирилди.

Бу натижадан сўнг, «Кавасаки» 44 очко билан 4-ўринга кўтарилди. «Ивата» эса 18 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. Агар жамоа ўз ўйинида жиддий ўзгариш қилмаса, катта эҳтимол билан мавсум охирида лигани тарк этади.

Фозил Мусаев бу мавсумда жами 8та ўйинда майдонга тушган.

Япония Жей-Лигаси, 26-тур
14 сентябрь
«Кавасаки» - «Жубило Ивата» 2:0
Голлар: Вакизака (22), Ямамура (35)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз