Узбек O'zbek
Бундеслиганинг марказий ўйини олдидан икки жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди
Шанба, 14 Сентябр
519

Бундеслиганинг 4-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Лейпциг» ўз уйида «Бавария»ни қабул қилади. Ўйин олдидан икки жамоа мураббийлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

«Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсман жамоаси яхши формада эканлиги ҳақида гапирди.

«Олдимизда қийин ўйин кутиб турибди. Аммо биз яхши формадамиз ва ажойиб жамоага эгамиз. Биз «Бавария» каби етакчи жамоаларга қарши ўйинларда ҳам очко тўпламоқчимиз. Биз рақибни мағлуб этишни ва очколаримиз сонини кўпайтиришни истаймиз», – деб Нагельсманнинг сўзларини келтиради «Бавария» клуби матбуот хизмати.

«Бавария» бош мураббийи Нико Ковач эса ўйиндан сўнг «Лейпциг» билан турнир жадвалида ўрин алмашишларини айтди.

«Бизни қандай ўйин кутаётганини биламиз. «Лейпциг» билан ўйинлар доим қизғин ўтган, аммо бизда мотивация мавжуд. Биз Германия чемпионимиз ва ўз кучимизга, ғалаба қозонишимизга ишонамиз. Ўйингача улар биринчи, аммо ўйиндан кейин биз уларнинг ўрнини эгаллашни истаймиз», – деб Ковачнинг сўзларини келтиради «Бавария» клуби матбуот хизмати.

3-турдан сўнг «Лейпциг» клуби 9 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Бавария» эса 7 очко билан 3-ўринни эгаллаган. 

«Лейпциг» – «Бавария» ўйини бугун, 14 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз