Узбек O'zbek
Муҳсин Муҳаммадиев: «Айб менда шекилли, йигитларга тушунтиролмадим»
Жума, 13 Сентябр
1976

«Бухоро» бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев Суперлига 19-туридан ўрин олган «Сурхон»га (0:2) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мағлубиятдан ранжиганини яширмади.

«Сурхон»нинг ғалабаси ғалати бўлди, тўлиқ устунлик биз томонда эди. Бу ҳеч қандай мантиққа тўғри келмаяпти. Катта ташаббусга эга бўлиб гол уролмадик ва ютқаздик. 

«Бухоро»нинг имкониятлари қандай? Имконият ҳали бор, сафардаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. 

Бу ўйинни 200 фоизга ютишимиз керак эди. Сўнгги дақиқаларда гол уриш учун олдинга ўтиб кетдик. Худди Андижондаги ўйинга ўхшаш бўлди. 

Жамоага нима етишмади? - Гол. Агар иккинчи бўлимда дарвозани ишғол қилсак, ютиб кетардик. Демак айб менда шекилли, йигитларга тушунтира олмадим. Энди ҳаммасини таҳлил қиламиз. Чемпионат якунига қадар 7та ўйин қолди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўл йўқ», - деб Муҳаммадиев сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз