Узбек O'zbek
Моуриньо Мессига миннатдорлик билдирди
Жума, 13 Сентябр
7640

«Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига миннатдорчилик билдирди.

«Мадридда ажойиб уч йилни ўтказдим. Шубҳасиз, менда қийин даврлар бўлди, аммо бу ҳаётнинг бир қисмидир. «Реал»даги фаолиятимдан ёрқин хотиралар қолган. Ўша пайтда «Барселона» натижалар ва мухлислар муҳаббати бўйича пешқадам эди. У чиройли футбол намойиш қилаётганди.

Мен бошқа жамоаларда ўйнаган кўплаб футболчилар олдида қарздорман. Масалан, Месси менга рақиб эди. Аммо у мени кучли мураббий қилган, чунки унга қарши алоҳида тайёргарлик кўришга мажбур бўлганман. Бошқа бир қанча зўр футболчилар ҳақида ҳам шундай гапларни айта оламан», - деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда Marca.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2010-2013 йилларда «Реал»ни бошқарган ва Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз