Узбек O'zbek
«Боруссия» Д яримҳимоячиси билан шартномани узайтиради
Жума, 13 Сентябр
1002

«Боруссия» Д спорт директори Михаэль Цорк яримҳимоячи Рафаэл Геррейру билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришилганини эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг «твиттер»даги расмий саҳифаси эълон қилди.

«Биз бир неча ҳафта давомида музокаралар олиб бордик. Энди бизда шартномани 2023 йилгача узайтириш борасида келишув бор.

Бу келишув расман амалга ошишига ишонаман», – дейди Цорк. 

Геррейрунинг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси муддати 2020 йил ёзида якунига етади. 

Аввалроқ португалиялик футболчига «Барселона» ва «ПСЖ» қизиқаётганилиги ҳақида айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз