Узбек O'zbek
«Байер»нинг ёш иқтидорига гранд клублар қизиқмоқда
Жума, 13 Сентябр
1917

«Байер» яримҳимоячиси Кай Хавертц келаси ёзда клубни тарк этиши мумкин. 

Kicker'нинг ёзишича, Дортмунднинг «Боруссия»си 20 ёшли футболчи билан 2020 йил ёзида шартнома имзоламоқчи. «Боруссия» Санчони сотгандан сўнг, Хавертцни сотиб олмоқчи.

Аммо «Бавария», «Реал» ва «Барселона» ҳам немис футболчисини кузатмоқда. Шубҳасиз, бу клубларнинг имконияти Дортмунд жамоасиникидан юқорироқ.

Хавертц ўтган мавсум Бундеслигада 34та ўйин ўтказиб, 17та гол ва 4та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз