Узбек O'zbek
Зидан «Реал»да муаммоларга дуч келди
Пайшанба, 12 Сентябр
11637

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан клубдаги таъсир кучини йўқотди, деб ҳисобламоқда AS.

Бунинг бир неча сабаби борлиги санаб ўтилган. Биринчидан, Зидан клубга қайтганидан сўнг 14та ўйинда атиги 6тасида ғалаба қозониб, 4 марта дуранг ўйнаган ва шунча марта ютқазган.

Иккинчидан Зидан футболчи танлашда хатоликка йўл қўйган. «Реал»ни тарк этган Регилон, Себальос ва Льоренте бошқа клубларга ўзини яхши намоён қилишмоқда. Мухлислар ёқимтойи бўлган Кейлор Навас эса «ПСЖ» клубига сотиб юборилган.

Учинчидан, «Атлетико» клубидан учралган 3:7 ҳисобидаги мағлубият мадридлик мухлисларга оғир ботган. Бундан ташқари, Зидан Винисиус Жуниорни майдонда бошқа нуқтага ўтказиб, ўйинининг пасайишига сабабчи бўлган.

Шунингдек, Зидан томонидан қўлланаётган тушунарсиз тактика ва ротациялар ҳам мухлисларга ёқмай, уларнинг норозилига сабаб бўлмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз