Узбек O'zbek
Венгер «МЮ»нинг ёш ўйинчилари ҳақида фикр билдирди
Пайшанба, 12 Сентябр
5266

«Арсенал» собиқ бош мураббийи Арсен Венгер «Манчестер Юнйтед»нинг ёш ўйинчилари ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Эҳтимол, ёш футболчилар «Манчестер Юнайтед» каби жамоани олға бошлаш даражасида эмасдирлар.

Уларнинг ўйини катта савол остида. Жамоанинг салоҳияти борлиги сезилмоқда, аммо улар ҳали тайёр эмаслар. Шунинг учун, мен «МЮ»ни чемпионликка даъвогар деб ҳисобламайман.

Ёш футболчилар Гиггз, Скоулз ва Бекҳэмнинг йиллар давомида қилган ишларини такрорлай олишадими? Шахсан менинг ишончим комил эмас», –деб Венгернинг сўзларини келтиради Bein Sports.

Маълумот учун, «МЮ» бу мавсумда 4-турдан сўнг 5 очко тўплаб, турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз