Узбек O'zbek
Шомуродов «Ростов» мухлислари сўровномасида ғолиб бўлди 
Пайшанба, 12 Сентябр
5584

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов мухлислар томонидан клубнинг июль-август ойларидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

24 ёшли ўзбекистонлик сўровномада энг кўп овоз тўплаб, Роман Ерёменко билан Мариас Норманни орқада қолдиришга муваффақ бўлди.

Шомуродов Россия Премьер-Лигаси доирасида 8та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган. «Ростов» клуби 17 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз