Узбек O'zbek
Павар: «Коутиньо – кичик сеҳргар»
Пайшанба, 12 Сентябр
3136

«Бавария» ҳимоячиси Бенжамин Павар Мюнхен клубига ўтан Филиппе Коутиньо ҳақида фикр билдирди.

«Коутиньо – кичик сеҳргар. У жуда камтар, яхши йигит ва ажойиб футболчи.

Ундан тўпни олиш жуда қийин. Филиппе ҳозирча 100% тайёр эмас, жамоага кеч қўшилганин учун унга яна бир нечта ўйин керак бўлади. Аммо аминманки, бир неча ҳафтадан сўнг биз жаҳон даражасидаги аввалги Коутиньони кўрамиз.

У ўйинни ўзгартириб юбора олади. Мен буни машғулотларда кўряпман ва бунга шубҳа қилмайман. Коутиньо ақл бовар қилмайдиган даражага эга ва буни барчага намойиш этади», – деб Паварнинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз