Узбек O'zbek
«МЮ» собиқ футболчисига мураббийлик лицензиясини олишда ёрдам беради
Пайшанба, 12 Сентябр
2841

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра инглиз клубига қайтди. У 18 ёшгача бўлган жамоа мураббийи Нил Райанга ёш футболчилар билан ишлашда ёрдам беради. «МЮ» ўз навбатида Эврага мураббийлик лицензиясини олишга ёрдам беради.

«Мен ҳозир нималар ҳис қилаётганимни тасвирлай олмайман. Мураббийлик либосини кийиш мени сайёрадаги энг бахтли одамлардан бирига айлантирди. «Манчестер Юнайтед»га мураббийлик лицензиясини олишдаги ёрдами учун раҳмат айтаман», – деб ёзади Эвра ўзининг «Инстаграм»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Эвра шу йилнинг июль ойида футболчилик фаолиятини тугатганини эълон қилганди. У фаолияти давомида «Ювентус», «Ницца», «Монако», «Марсель» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларида ўйнаган. У манкунианликлар билан 5 марта Англия чемпионлиги ва 1 марта Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз