Узбек O'zbek
Месси «Реал» ва «Атлетико»нинг трансферларига баҳо берди
Пайшанба, 12 Сентябр
12548

«Барселона» сардори Лионель Месси «Реал» ва «Атлетико» клубларининг трансфер бозоридаги харидлари тўғрисидаги фикрларини айтди.

«Менимча «Реал» ҳам, «Атлетико» ҳам яхши футболчиларни харид қилиб, кучайиб олишди. 

«Атлетико» етакчиларидан ажралгач, кўп нарсани йўқотгандек туюлган эди. Аммо улар якунда кўплаб вариантларга эга ва жуда мувозанатли зўр жамоани шакллантиришди. 

«Реал» ҳам трансфер бозорида яхши ишлади. Улар Азар каби муҳим футболчини қўлга киритишди. «Ювентус» ва «Манчестер Сити» ҳам сезиларли даражада кучайди. Умуман олганда барча грандлар янада кучлироқ бўлдилар», — деб Месси сўзларини келтирмоқда Sport.es.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз