Узбек O'zbek
Месси: «Биз ҳеч қачон клубдан Неймар билан шартнома имзолашни сўрамаганмиз»
Пайшанба, 12 Сентябр
5492

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоага қайтмоқчи бўлган «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг трансфери ҳақида фикр билдирди.

«Неймар қайтса, хурсанд бўлардим. «Барселона» уни қайтариш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилдими ёки йўқми, билмайман. Аммо «ПСЖ» билан музокаралар ўтказиш жуда қийин.

Неймар – дунёдаги энг яхши футболчилардан бири. У билан ҳар қандай клуб ўз қиёфаси ва ҳомийлари борасида олдинга қадам ташлайди. 

Биз ҳеч қачон клубдан Неймар билан шартнома имзолашни сўрамаганмиз, фақат бу борада ўз фикримизни билдирганмиз», – деб Мессининг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, Неймар «Барселона» сафида 2013 йилдан 2017 йилгача ўйнаган. Сўнг «ПСЖ»га ўтган. 27 ёшли футболчининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз