Узбек O'zbek
Месси «Барселона»нинг муваффақиятсиз стартига изоҳ берди
Пайшанба, 12 Сентябр
8078

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси мавсум старти жамоаси учун мураккаб кечаётгани ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Мен мавсум бошидаги натижалардан ташвишда эмасман. Мавсум старти муваффақиятсиз чиққанининг бир неча омиллари бор. Биринчидан, бизда жуда кўп жароҳатлар бўлди. Биз «Атлетик» билан жуда яхши ўйин кўрсатгандик, ҳолбуки Бильбаода ўйнаш ҳамиша қийин бўлган. Биз ўйиннинг охирги дақиқаларида гол ўтказиб юбордик, аммо бутун ўйин давомида устунликка эга бўлгандик. Биз мағлубиятга муносиб эмасдик. Жамоамиз «Бетис»га қарши ўйинда ҳам жуда ёрқин ҳаракат қилди. Айниқса иккинчи бўлим жуда яхши ўтди. Аммо «Осасуна» билан ўйинда яна қоқилдик.

Мени ҳозирги вазиятимиз хавотирга солмаяпти. Барча мавсумни бундай бошламаслик кераклигини яхши тушуниб турибди. Энди, терма жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келган танаффусдан кейин биз ўзимизни қўлга олиб, ғалабали йўлга қайтишимиз керак», — дея Мессининг сўзларини келтирмоқда Sport.es.

Месси август ойи бошида машғулот вақтида болдир мускулларидан олган жароҳати туфайли янги мавсумда «Барселона» сафида майдонга тушмади, каталонияликларнинг яна икки ҳужумчиси - Луис Суарес ва Усмон Дембеле ҳам жароҳат туфайли сафдан чиққан, асосий етакчисисиз ўйнаётган жамоа 3 турда бир ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган ҳолда чемпионат турнир жадвалида 4 очко билан 8-ўринда жойлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз