Узбек O'zbek
Месси: «Барселона» — менинг уйим ва мен кетишни истамайман
Пайшанба, 12 Сентябр
2456

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар клубини тарк этишни истамаслиги ҳақида маълум қилди.

«Барселона» — менинг уйим. Мен кетишни истамайман, лекин ғолиб бўлишни хоҳлайман», — дея Мессининг сўзларини келтирмоқда Marca.

Бундан аввалроқ ОАВда ушбу форвард каталонлар клуби билан 2021 йилда амалдаги шартномаси якунланганидан кейин MLS чемпионатига йўл олиш эҳтимолларини кўриб чиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Хусусан, «Интер Майами» клуби хўжайини Дэвид Бекҳэм Мессининг менежерлари билан боғланиб, 32 ёшли аргентиналикнинг Америка чемпионатига келиш эҳтимоли қай даражада эканини ўргангани ҳақида хабарлар берилди.

Месси 10 карра Испания чемпиони ҳисобланади, у Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган, бир неча марта Испания Кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган, 11 марта Аргентинанинг энг яхши футболчиси деб топилган. УЕФА томонидан сўнгги 20 йилдаги Чемпионлар лигасининг энг яхши 50 нафар футболчиси рўйхатига киритилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз