Узбек O'zbek
Компани АПЛ тарихидаги энг яхши ҳимоячи номини айтди
Пайшанба, 12 Сентябр
6446

«Манчестер Сити»нинг собиқ яримҳимоячиси Венсан Компани «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржийл ван Дейк ҳақида гапирди.

«Мен ван Дейкни ҳурмат қиламан. У Терри ва Фердинанддан фарқли ўлароқ ёшлигидан кўзга ташламагандир, аммо унинг сўнгги йилларда намойиш этган ўйинлари …

Ван Дейкдан олдинги ва кейинги «Ливерпуль» умуман бошқа жамоалар. Шунинг учун мен уни АПЛ тарихидаги энг яхши ҳимоячи деб атайман», – деб Компанининг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик ҳимоячи ўтган мавсум якунида «Манчестер Сити»ни тарк этди ва ҳозирда «Андерлехт»да ўйновчи мураббий ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз