Узбек O'zbek
Каземиро Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди
Пайшанба, 12 Сентябр
3776

«Реал» яримҳимоячиси Каземиро жамоа вингери Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди.

«У жуда яхши кайфиятда. Ўтган йили у ўз ўйини билан кўпчиликни ҳайратда қолдирди ва бошланғич таркибда ўйнашга тайёрлигини кўрсатди. 19 ёшли футболчининг «Реал» либосида ўйнаши одатий ҳол эмас. Мен унга бу йил катта ўсишга эришиши кераклигини айтдим.

Мадриднинг асосий ўйинчиси бўлиш учун катта мақсадлар қўйиш, «Олтин тўп» ҳақида ўйлаш керак.  У аллақачон зўр ўйинчи эканлигини исботлади.

Албатта, у жуда ёш. Унга жуда кўп босим ўтказмаслик керак. 2 йил олдин у «Фламенго» ёшлар жамоасида ўйнарди», –деб Каземиронинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз