Узбек O'zbek
Еврокубоклар иштирокчилари ёзги трансферларда қанча маблағ сарфлашгани маълум бўлди
Пайшанба, 12 Сентябр
1765

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи жорий мавсумда еврокубокларда иштирок этувчи клублар ёзда трансферларга қанча маблағ сарфлагани бўйича ҳисоботни эълон қилди.

Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида иштирок этувчи 80та жамоа ёзги трансферлар мобайнида янги футболчилар сотиб олиш учун жами бўлиб 3,98 млрд евро сарфлаган. Бу эса ўтган йил ёзидаги харажатлардан 55 фоизга кўп.

Чемпионлар Лигасига йўлланма олган 8 жамоа ва Европа Лигасига йўлланма олган 4 жамоанинг ҳар бири янги футболчилар учун камида 50 млн евро сарфлаган. Бундай харажатларнинг 35 фоиздан ортиқ қисми таркибни ҳужумчилар билан тўлдириш учун ишлатилган.

Ўтган ёзда энг харидоргир бўлган футболчилар ёши 21 ёшдан 24 ёшгача — бу ёш оралиғидаги футболчилар учун умумий сумманинг 47 фоизи йўналтирилган.

Мазкур 80 клубдан 34таси шу ёзда ўз трансфер рекордларини янгилашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз