Узбек O'zbek
Дани Себальос «Арсенал»даги энг зўр ўйинчини айтди
Пайшанба, 12 Сентябр
6002

«Арсенал» яримҳимоячиси Дани Себальос жамоадошлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бизда яхши жамоа бор ва ҳужумдаги учлик ҳам ажойиб ўйинчилар. Обамеянгни «Реал»даги Роналду билан таққослаш мумкин, чунки у голга яқин ўйнайди, голлар уради. У биз учун жуда муҳим, асосий ўйинчи. Николя Пепе жуда ўткир. Мен учун «Арсенал»нинг энг яхши ўйинчиси – Ляказетт. У ўйинни жуда яхши тушунади ва агар 100% тайёр бўлса, бизга кўп фойда келтиради. Бундай ўйинчиларнинг барчасини асосий таркибда жойлаштириш мураббий учун бошоғриқдир.

Мухлислар менинг исмимни айтиб куйлашларини эшитиш ҳайратда қолдирди, бундан жуда миннатдорман. Худди 10 йилдан бери Англияда ўйнаб юргандекман. Мен бу ажойиб клубнинг бир қисми эканлигимдан хурсандман. «Арсенал» ва «Реал» ўртасидаги фарқ деярли сезилмаяпти», – деб Себальоснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз