Узбек O'zbek
Анчелотти «Наполи» ўйингоҳидаги кийиниш хоналари ҳолатидан норози
Пайшанба, 12 Сентябр
2158

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг уй стадиони – «Сан-Паоло» қайта таъмирланганига қарамай, айрим ҳолатлардан норози. 

«Менда ҳеч қандай гап қолмади. Кийиниш хоналарининг ҳолатини кўрдим. Улар хоналарни таъмирлашлари учун мавсумнинг дастлабки иккита ўйинини меҳмонда ўтказишга рози бўлдим. 2 ой ичида уй қуриш мумкин, аммо улар ҳатто кийиниш хоналарини таъмирлашмади. «Сампдория» ва «Ливерпуль» билан ўйинларда қаерда кийинамиз?

Мен шу ишда иштирок этаётганларнинг малакасиз ва нопрофессионал эканлигидан ғазабдаман. Қандай қилиб ҳокимият мажбуриятларини эътиборсиз қолдириш мумкин? Мен улар жамоани, клубни ва шаҳарни ҳурмат қилишмаётганини кўряпман», – деб Анчелоттининг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз