Узбек O'zbek
«Валенсия» «Барселона»га қарши ўйин арафасида бош мураббийни истеъфога чиқарди
Чоршанба, 11 Сентябр
2505

«Валенсия» расмий сайтида бош мураббий Марселино Тораль истеъфога чиқарилгани расман эълон қилинди. 

Мутахассис истеъфоси сабаби келтирилмаган, аммо аввалроқ ОАВда «кўршапалаклар» президенти Питер Лим ва мураббий ўртасида зиддият юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Томонлар ўртасида муаммо келиб чиқишига эса президент клубнинг спортга оид ишларига аралашиши сабаб бўлган. 

«Клуб Марселинога ўтган икки йил мобайнида клубга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради. Биз унга келажакда муваффақиятлар тилаймиз, — дейилади клуб сайти хабарида. 

Марселино «Валенсия»га 2017 йилда бош мурабий бўлганди. Ўтган вақт давомида у жамоа билан икки марта Чемпионлар лигасига йўлланма олди, ўтган мавсумда жамоа билан Испания Кубогида ғалаба қозонди.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида  «кўршапалаклар» 3 турда 4 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа шу ҳафтада, 15 сентябрь куни 4-тур доирасида «Барселона»га қарши ўйин ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз