Узбек O'zbek
Сантуш: «Криштиану – дунёдаги энг зўр футболчи»
Чоршанба, 11 Сентябр
4222

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Евро-2020 саралашидан ўрин олган Литвага қарши ўйин сўнг (5:1) Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, Португалия миллий жамоаси сардори Литва дарвозасига тўртта тўп киритди.

«Роналду – дунёдаги энг зўр ўйинчи, бу – рад этиб бўлмас исбот.

Биз кучлироқ эдик ва муносиб тарзда ғолиб бўлдик. 3 очко олиш жуда муҳим эди. Олдинда яна 4та финал бор, уларда ҳам ғалаба қозонишимиз керак.

Ишонаманки, бу ўйинчилар гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди», – деб Сантушнинг сўзларини келтиради А Bola.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз