Узбек O'zbek
Санчо Косовога қарши ўйин ва миллий жамоадаги илк голи ҳақида фикрларини билдирди
Чоршанба, 11 Сентябр
921

Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жейдон Санчо Евро-2020 саралашидан ўрин олган Косовога қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг (5:3) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ажойиб ўйин бўлди! Англия миллий жамоасида биринчи голимни урганимдан хурсандман.

Ўйин бошида кутилмаган хато туфайли гол ўтказиб юбордик, аммо кейин ажойиб камбекни амалга оширдик.

Шахсан мен учун бу голлар жуда кўп нарсани англатади, айниқса, оилам учун унутилмас кун бўлди. Голларимни менинг мухлисим бўлган бувимнинг хотирасига бағишлайман», – дейди Санчо ITV каналига берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз