Узбек O'zbek
Санчо 19 ёшида Англия миллий жамоаси таркибида дублга эришди, ундан яхши натижани фақат бир ўйинчи қайд этган
Чоршанба, 11 Сентябр
5570

«Боруссия» Д яримҳимоячиси Жейдон Санчо Евро-2020 саралаши доирасидан ўрин олган Косовога қарши ўйинда (5:3) дубл қайд этди.

Opta Sport'нинг хабарига кўра, у бунга 19 ёш 159 кунлигида эришди. Санчогача бундан яхши натижани Уэйн Руни кўрсатган. У 18 ёш 241 кунлигида миллий жамоа таркибида бир ўйинда иккита гол уришга эришган.

Бундан ташқари, Санчо 2000 йилда туғилганлар орасида Англия миллий жамоасининг асосий таркибида ўйнаган биринчи футболчига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз