Узбек O'zbek
Санчес «МЮ»га қайтмоқчи эмас
Чоршанба, 11 Сентябр
2976

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси, айни вақтда бир мавсум учун «Интер»га ижарага берилган Алексис Санчес «қизил иблислар» сафига қайтиш ниятида эмас. Бу ҳақда Daily Mail нашри Corriere dello Sport манбасига таяниб хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, 30 ёшли футболчи итальянлар клуби мавсум якунида унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишига умид қилмоқда.

Аммо вазият Санчес ихтиёрида эмас, клублар ўртасидаги келишувда мавсум якунида футболчини сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган.

«Интер» ҳам чилилик футболчининг молиявий талабларини қондира олмаслиги мумкин. Айни вақтда миланликлар унинг маошининг фақат бир қисмини тўламоқда - ҳафтасига 100 минг фунт (112 минг евро атрофид), Санчесга маошининг қолган қисмини эса «Манчестер Юнайтед» тўлайди - 300 минг фунт (335,6 минг евро). 

Миланликлар клуб мавсум якунида Алексисга ҳафтасига 150 минг фунт (168 минг евро) миқдоридаги маош таклиф қилиши мумкин, аммо форвард бундай шартга кўниши эҳтимоли жуда кам.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз