Узбек O'zbek
Роналдудан навбатдаги рекорд
Чоршанба, 11 Сентябр
11970

Евро-2020 саралашидан ўрин олган Литва – Португалия баҳсида меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди (1:5).

Бу ўйинда Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду покерга эришди ва Европа чемпионатлари саралашларидаги жами голлари сонини 24тага етказиб олди. Энди у бу борада ҳам рекордчи саналади. 

Бунгача Европа чемпионатлари саралашларидаги голлари сони бўйича ирландиялик Робби Кин 23та гол билан биринчи ўринда эди. Кин яқинда ўз «инстаграм» саҳифаси орқали «Роналду, рекордларинг етарлича. Шу рекордни менга қолдир!» дея ҳазил пост қолдирган эди.

Маълумот учун, Литва Роналду гол урган 40-миллий жамоадир.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз