Узбек O'zbek
Роналду Литвага қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди
Чоршанба, 11 Сентябр
9697

Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду Евро-2020 саралашидан ўрин олган Литвага қарши баҳсдан сўнг (5:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи бу ўйинда покер қайд этди.

«Мен яхши дамларни ўтказяпман, жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Мен хурсандман ва бу лаҳзалардан завқланяпман. Бу завқ 4та гол урганим учун эмас, балки сўнгги йилларда намойиш этган даражамиз туфайли. Миллий жамоага ёрдам беришда давом этишим керак.

Сербияга қарши ўйинда ғалаба қозониш энг қийини бўлди. Бугун ғалабали серияни давом эттириш муҳим эди. Биз Европа чемпионатига яқинлашяпмиз.

Октябрда иккита ўйин ўтказамиз: бири уйда, иккинчиси меҳмонда. Ўйлайманки, агар шу баҳсларнинг бирида ғалаба қозонсак, Еврога чиқиш учун етарли бўлади», – деб Роналдунинг сўзларини келтиради А Bola.

Португалия миллий жамоаси ўз гуруҳида 8 очко билан 2-ўринда бормоқда ва 1-ўриндаги Украинадан 5 очко ортда қолмоқда. Аммо Португалия ҳисобида Украинага қараганда битта кўп ўйин бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз