Узбек O'zbek
Роналду Али Даига тегишли жаҳон рекордига етиши учун 16та гол қолди
Чоршанба, 11 Сентябр
11804

Евро-2020 саралашида Португалия меҳмонда Литва устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (5:1).

Ушбу ўйинда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду покерга эришди ва миллий жамоаси сафидаги голлари сонини 93тага етказиб олди.

Эндиликда 34 ёшли футболчи миллий жамоа таркибидаги голлар сони бўйича жаҳон рекордига етишига 16та гол қолмоқда. 

Жаҳон рекорди Эрон миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Али Даига тегишли бўлиб, у фаолияти якунига қадар ўз юрти жамоаси сафида 109та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз