Узбек O'zbek
Рамос ван Дейкнинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиши эҳтимоли ҳақида гапирди
Чоршанба, 11 Сентябр
9696

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос «Ливерпуль»нинг нидерландиялик футболчиси Виржийл ван Дейкнинг «Олтин тўп»га даъвогарлиги ҳақида гапирди.

«Агар ван Дейк «Олтин тўп»ни ютса, демак, у бунга лойиқ. У – ажойиб ҳимоячи. 

Ҳимоячиларга ушбу мукофотни қўлга киритиш қийинроқ. Аммо эндиликда «Олтин тўп»га фақат Роналду ва Месси даъвогарлик қилмаяпти. Бошқалар ҳам имкониятга эга», –деб Рамоснинг сўзларини келтиради Маrca.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ван Дейк УЕФА томонидан 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Шунингдек, нидерландиялик футболчи Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумдаги энг яхши ҳимоячиси деб топилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз