Узбек O'zbek
Рамос АПЛда ўйнаш истаги ҳақида гапирди
Чоршанба, 11 Сентябр
5729

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ўз кучини Англия Премьер-лигасида синаб кўришни исташи ҳақида гапирди. 

«Мен Англия Премьер-лигасида тўп суришни истайман. Мен ҳамиша бу чемпионат мухлиси бўлганман, бу чемпионатни худди Примерани кузатишгани каби бутун дунёда кузатишади. Мен инглиз турнири ритмидан, интенсивлигидан ва футболчиларнинг ўйинларидан ҳайратланаман. Аммо мен ҳамиша «Реал»да бахтлиман ва ҳеч қачон кетиш ҳақида ўйламаганман», — дея Рамоснинг сўзларини келтирмоқда La Gazzetta dello Sport. 

Эслатиб ўтамиз, Рамос фаолиятини тўлиқ Примерада ўтказмоқда. У ўз профессионал фаолиятини «Севилья»да бошлаган, 2005 йилда эса Мадриднинг «Реал» клубига келиб қўшилган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз