Узбек O'zbek
«МЮ» Погбани «Реал» яримҳимоячисига алмаштиришга тайёр 
Чоршанба, 11 Сентябр
11363

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячи Пол Погбани «Реал»га қўйиб юборишга тайёр, деб ёзади El Chiringuito.

Манбанинг хабарига кўра, «қизил иблислар» Погбани Тони Кроосга алмаштиришни исташяпти. Шу билан бирга қўшимча пул ҳам олишмоқчи. Айни пайтда «қироллик клуби» «МЮ»нинг 26 ёшли ўйинчиси билан алоқаларни давом эттирмоқда ва уни қишки трансферлар ойнаси вақтида сотиб олишга умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ёзда ҳам Погбани сотиб олишга уринганди, аммо томонлар трансфер нархи масаласида келиша олишмаганди.

Погба «Манчестер Юнайтед»га 2016 йил ёзида «Ювентус»дан 105 млн еврога сотиб олинган. Ушбу мавсумда француз футболчиси 4та ўйинда қатнашиб, 2та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз