Узбек O'zbek
Мессининг майдонга қайтиши кечикмоқда
Чоршанба, 11 Сентябр
5383

«Барселона» сардори Лионель Месси жароҳатидан тузалиш жараёнини давом эттирмоқда.

Аргентиналик футболчи ҳафта охирида Испания чемпионати доирасида «Валенсия»га қарши кечадиган ўйинда ҳам жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин. Месси айни вақтга келиб умумий гуруҳ билан машғулотларга қўшилган бўлсада, жароҳат туфайли ўзини ноқулай ҳис қилмоқда.

Лекин у Чемпионлар лигаси доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши кечадиган 1-тур учрашуви учун Германияга бориши кутилмоқда.

У Дортмундда ҳам майдонга туша олмаса, бир ҳафта ўтиб «Барса»нинг чемпионат доирасида «Гранада»га қарши ўйинда иштирок этиши аниқ.

Аргентиналик футболчи ёзда болдир мускулларидан олган жароҳати туфайли Испания чемпионатининг янги мавсумида битта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Каталонияликларнинг яна икки ҳужумчиси Луис Суарес ва Усмон Дембеле ҳам жароҳат туфайли сафдан чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз