Узбек O'zbek
Месси Чемпионлар Лигасининг 1-турида ҳам майдонга тушмаслиги мумкин
Чоршанба, 11 Сентябр
2529

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жароҳатидан тўлиқ қутула олмаяпти.

Goal хабарига кўра, футболчи Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган «Боруссия Дортмунд» клубига қарши ўйинда ҳам захирада қолиши мумкин. 

Каталонияликларнинг тиббий ходимлари Мессининг тезроқ тикланиб олиши учун ҳаракат қилишмоқда. Амо унинг қачон майдонга қайтишини ҳеч ким билмаяпти.

Ҳужумчининг ўзи Ла Лига доирасидаги 14 сентябрь куни ўтказиладиган «Валенсия»га қарши ўйинда иштирок этишга уринмоқда. Аммо жароҳатининг оғриқли асоратлари бунга йўл бермаяпти. Бундан ташқари, жисмоний ҳолати ҳам маромида эмас.

Эслатиб ўтамиз, Месси Ла Лиганинг бу мавсумида ҳали бирор марта майдонга тушмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз