Узбек O'zbek
Де Хеа «МЮ»да қолади. У Погбани клубнинг энг кўп маош олувчи футболчиси мақомидан маҳрум қилиши мумкин
Чоршанба, 11 Сентябр
1517

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа билан янги шартнома бўйича келишувга эришди.

The Guardian нашри маълумотига кўра, янги шартномага кўра испаниялик дарвозабоннинг йиллик маоши миқдори 17 млн еврони ташкил этади. Бу орқали у манкунианликлар шартномасида энг кўп маош олувчи бўлиб келган Поль Погба билан тенглашади. Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» 2020 йил ёзида клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин бўлган дарвозабонини қолишга кўндиришга эришган.

Бундан аввалроқ Давид де Хеа 2020 йил ёзида Туриннинг «Ювентус» клубига йўл олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Де Хеа 2011 йилда Мадриднинг «Атлетико» клубидан 25 млн евро эвазига инглизлар клуби сафига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда 28 ёшли дарвозабон Англия чемпионатида тўртта ўйинда дарвозани қўриқлади ва жами тўртта гол ўтказди, шу билан биргаликда бир ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз