Узбек O'zbek
«Челси» Африка Кубоги ғолиби учун 40 млн евро тўлашга тайёр
Чоршанба, 11 Сентябр
2951

«Челси» Жазоир миллий жамоаси ва «Ницца»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Юсуф Атальга қизиқмоқда, деб ёзади Daily Mail.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби 23 ёшли футболчини январь ойида сотиб олмоқчи, ҳимоячи учун 40 млн евро тўлашга тайёр. Бироқ «Челси» футболчини сотиб олиши учун трансферлар тақиқини бекор қилишга эришиши керак, бу тақиқ 2020 йил ёзигача амал қилади.

«Ницца» жазоирлик футболчини 2018 йил ёзида 3 млн еврога сотиб олган. Аталь ўтган мавсум Франция чемпионатида 29та ўйин ўтказиб, 6та гол уришга эришди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз