Узбек O'zbek
Бекҳэм Мессини ўз жамоасига таклиф этмоқчи
Чоршанба, 11 Сентябр
4501

Американинг «Интер Майами» клуби хўжайини Дэвид Бекҳэм «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси билан шартнома имзолашни истайди.

Radio Catalunya нашри хабарига кўра, Бекҳэм Мессининг менежерлари билан боғланган ва унинг каталонияликлар клуби билан шартномаси муддати якунлангач, «Интер Майами»га ўтиши эҳтимоли қай даражадалиги билан қизиққан.

Шу билан биргаликда, Бекҳэм Месси учун айни вақтда Лионельга умрбод шартнома таклиф қилмоқчи бўлаётган «Барселона» билан рақобатлашишга ҳам тайёр. Мессининг ўзи бир неча марта Европада «Барселона»дан бошқа жамоада тўп сурмаслиги ҳақида гапирган. У  «Барселона»да шу вақтга қадар 687 ўйинда майдонга тушиб, 603 гол урган.

2018 йил январида, «Интер Майами» MLS чемпионати иштирокчилари қаторига қўшилганида, Месси Бекҳэмга видеотабрик йўллаган, табрик якунида у америкаликлар клуби уни қизиқтиришига ишора қилганди: «Ким билади, балки, бир неча йил ўтиб сиз менга қўнғироқ қиларсиз».

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз