Узбек O'zbek
«Барселона»га «Наполи» футболчиси керак
Чоршанба, 11 Сентябр
4601

«Наполи» яримҳимоячиси Фабиан Руис фаолиятни «Барселона»да давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo'нинг ёзишича, Каталония клуби 23 ёшли футболчини 2020 йил ёзида таркибига қўшиб олмоқчи. Яримҳимоячининг нархи 60 млн еврони ташкил этади.

«Барселона» Руис «Бетис»да ўйнаётган пайтида ҳам уни 30 миллион еврога сотиб олмоқчи бўлган.

Фабиан «Наполи»га 2018 йил ёзида «Бетис»дан 30 млн еврога ўтган. У ўтган мавсумда А Cерияда 27та ўйин ўтказиб, 5та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Аввалроқ Фабиан ёзги трансферлар ойнаси вақтида 45 млн евро эвазига «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз