Узбек O'zbek
Видео: Уэльсда янги етакчи, Жеймс гол уришда давом этмоқда
Сешанба, 10 Сентябр
5281

Уэльс терма жамоаси яримҳимоячиси Дэниэл Жеймс Беларусга қарши кечган ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда ягона гол муаллифи бўлди.

21 ёшли ҳавбек миллий терма жамоа ва «Манчестер Юнайтед» сафидаги ўйинлар қўшиб ҳисобланганда сўнгги 6 ўйинда 4 гол урди.

У Беларусга қарши ўйиннинг 50-дақиқасида алмаштирилди, мураббий унинг ўрнига Гарет Бэйлни туширди.

Уэльс терма жамоаси Евро-2020 саралашида E гуруҳида иштирок этмоқда, жамоа 4 турда 6 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бормоқда, гуруҳни 5 ўйинда 10 очко тўплаган Хорватия бошқармоқда, кейинги ўринларда 5тадан ўйин ўтказган Словакия (9) ва Венгрия (9) жойлашган, сўнгги ўриндаги Озарбойжон бир очкога эга.

Ўртоқлик учрашуви
Уэльс – Беларусь 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 17 Жеймс.
Уэльс – Уорд, Родон, Мифем (Локьер, 77), Дэвис (Гантер, 90), Робертс, Уильямс, Аллен, Уилсон (Волкс, 89), Моррелл, Жеймс (Бэйл, 50), Мур (Воукс, 75).
Беларусь – Плотников, Волков, Поляков, Политевич, Золотов, Яблонский (Маевский, 46), Бага (Драгун, 71), Ковалев (Эбонг, 46), Бахар (Климович, 84), Сигневич (Стасевич, 70), Скавыш (Печенин, 76).
Огоҳлантириш: Золотов (57).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз