Узбек O'zbek
Видео: УЕФА Левандовскининг финтини кун лаҳзаси деб топди
Сешанба, 10 Сентябр
11792

Евро-2020 саралаши ўйинлари давом этмоқда. Гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида Польша  Австрияни қабул қилди. Ўйин голсиз дуранг билан якунланди (гарчи Австрия рақиб дарвозаси томон зарбалар бериш бўйича жиддий устунликка эришган бўлсада - 22:7), ўйиннинг энг эсда қоларли вазиятларидан бири польшаликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски ўз индивиуал маҳоратини намойиш этган лаҳза бўлди.

«Бавария» ҳужумчиси ҳаводаги тўпни товони билан ўзига бўйсундириб, бир неча рақиб қуршовида турган ҳолда ортга ўгирилиб уларни чалғитган ҳолда ўз шеригига пас узатди.

Польша айни дамда G гуруҳида 6 ўйинда 13 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда бормоқда, Австрия 10 очко билан учинчи ўринни банд этган, Левандовски эса 6 ўйинда 2 гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз