Узбек O'zbek
Варан «Реал»га ўтган ҳамюрти Ареоля ҳақида фикр билдирди
Сешанба, 10 Сентябр
2543

«Реал» ҳимоячиси Рафаэль Варан ҳамюрти Альфонс Ареолянинг Мадрид клубига ўтгани ҳақида фикр билдирди.

«Альфонс билан бироз суҳбатлашдик. У «Реал»га ўтганидан хурсанд. Уни жуда илиқ кутиб олишади.

У мавсумни муваффақиятли ўтказишига умид қиламан. Ареоля бунга тайёр. У ўзига ишонади ва биз ҳам унга ёрдам берамиз», – деб Вараннинг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, «Реал»нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа ҳисобланади. Захира дарвозабони Кейлор Навас «ПСЖ»га сотиб юборилди. Унинг ўрнига Париж клубидан Ареоля ижарага олинди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз