Узбек O'zbek
Триппьер: «Симеоне билан ишлаш ҳимоядаги ўйинимни анча яхшилайди»
Сешанба, 10 Сентябр
850

Ёзда «Тоттенҳэм»дан «Атлетико»га ўтган ҳимоячи Киран Триппьер бош мураббий Диего Симеоне билан ишлаш ҳақида фикр билдирди.

«Симеоне билан ишлаш ҳимоядаги ўйинимни анча яхшилади, деб ўйлайман. Клубдаги 2 ой ичида мен кўп нарсалар ҳақида билиб олдим. У билан ишлаш ақлбовар қилмайди. У мен бирга ишлаган мураббийларга ўхшамайди. Ўйлашимча, Симеоне мени янада кучайтира олади.

Мадрид менга жуда ёқди. Барча футболчилар ва ходимлар дўстона муносабатда бўлишди.  Мен испан тилидан дарс оляпман, ўзим ва оилам учун, осонроқ яшаш учун қўлдан келганча ҳаракат қиляпман», – деб Триппьернинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз