Узбек O'zbek
Рамос: «Мақсадим – миллий жамоа таркибидаги ўйинларим сонини 200тага етказиш»
Сешанба, 10 Сентябр
1766

Ҳимоячи Серхио Рамос Испания миллий жамоасидаги ўйинлар сони бўйича Икер Касиляснинг рекордини такрорлагани ҳақида (167та ўйин) фикр билдирди.

«Рекордлар уларни янгилаш учун мавжуд. Умид қиламанки, мен кўпроқ нарсага эриша оламан ва бунда жароҳатлар ҳалал бермайди.

Менда ҳаммаси яхши, доим миллий жамоага чақиришларини кутаман. Мақсадим – миллий жамоа таркибида 200та ўйин ўтказиш.

Узоққа қараманг, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Йилдан йилга бу ўйин менга янада ёқиб бормоқда. Аввалига миллий жамоага қўшилишни орзу қилардим, кейин жамоа билан чемпион бўлдим.Айримлар миллий жамоага чақирилмаслигимни хоҳлашади, аммо олдинда кўп йилларим бор. Мен ўз иштиёқимни сақлаб қоламан ва жамоа ютуқларига катта ҳисса қўша оламан», – деб Рамоснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз