Узбек O'zbek
«ПСЖ» Неймарни қишда сотмоқчи
Сешанба, 10 Сентябр
6739

Ёзда клубини ўзгартира олмаган «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар январда Париждан кетиши мумкин.

Sport.es нашри Tuttosport манбасига асосланиб хабар беришича, парижликлар клуби спорт директори Леонардо 27 ёшли футболчини қишки трансферлар вақтида трансфер қилишга умид қилмоқда. Ушбу функционер Неймарга яқин бўлган шахслар томонидан клубга ўтказилаётган босимдан чарчаган.

Манба сўзларига кўр, бразилиялик форвард учун асосий даъвогарлар ўзгармаган – «Барселона» ва «Реал». Бундан аввалроқ «Ювентус» ҳам ушбу футболчини таркибда кўришни исташи ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўтган мавсумда Неймар клубининг барча турнирлар доирасидаги 28 ўйинида иштирок этган ва 23 гол уриб, 13 голга узатма берган. Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз