Узбек O'zbek
ОАВ: Месси Америкага кетишни режалаштирмоқда
Сешанба, 10 Сентябр
9474

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси MLS чемпионатида тўп суриш эҳтимолларини кўриб чиқмода.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли футболчи каталонлар клуби билан 2021 йилга қадар тузилган шартномаси якунига етганидан кейин шундай қарор қабул қилишни режалаштирган.

Бундан аввалроқ, Месси клуб билан шартномасида белгиланган пункттга кўра исталган мавсум якунида шартномани бир томонлама бузиб, «Барселона»ни тарк этиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида хабар берилганди.

Месси «Барселона» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Каталонлар клуби билан у ўн марта Испания чемпиони бўлган, шунингдек 4 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.

29 август куни Месси Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Аргентиналик футболчи турнирнинг ўтган мавсумида 12 гол уришга муваффақ бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз