Узбек O'zbek
«МЮ» спорт директори лавозимига собиқ футболчисини тайинламоқчи 
Сешанба, 10 Сентябр
2933

«Аякс» бош директори Эдвин ван дер Сар «Манчестер Юнайтед»да техник спорт директори бўлиши мумкин, деб хабар беради Manchester Evening News.

Манбанинг хабарига кўра, «МЮ» раҳбарияти трансфер бозоридаги қатор муваффақиятсизликлардан сўнг клубга техник директор қидирмоқда. Клуб ван дер Сарни ушбу лавозимга муносиб кўрмоқда. У футболчиларга маслаҳатлар беради ва трансферлар борасида қарор қабул қилади.

Ван дер Сар «қизил иблислар» таркибида 2005 йилдан 2011 йилгача ўйнаган. Жамоа билан бирга Англия чемпионати ва Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз