Узбек O'zbek
Лукаку Шотландияга қарши сермаҳсул натижа қайд этмоқда
Сешанба, 10 Сентябр
2299

Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Евро-2020 саралаши доирасида гуруҳ босқичининг 6-турида Шотландияга қарши ўйинда гол урди. «Интер» форварди 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан якунланган ўйиннинг 9-дақиқасида ҳисобни очувчи голни урди.

Лукаку шотландларга қарши ўйинларда жуда сермаҳсул ҳаракат қилмоқда. У бу жамоага қарши учинчи марта майдонга тушиб, бу рақиб дарвозасига жами 4та гол урди. Шу билан биргаликда, унга бунинг учун дарвоза томон 5 марта аниқ зарба йўллаш етарли бўлди.

Лукаку Бельгия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатини 49 гол билан бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда 30тадан гол билан Бернар Форхоф, Пауль ван Химст ва Эден Азар жойлашган.

Бельгия Евро-2020 саралашини йўқотишсиз давом эттирмоқда, Роберто Мартинес шогирдлари 6 ўйинда 18 очко (тўплар нисбати 19:1) жамғариб, I гуруҳида етакчилик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз