Узбек O'zbek
Дуглас Коста «МЮ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Сешанба, 10 Сентябр
2768

«Ювентус» клуби вингери Дуглас Коста ёзги трансферлар ойнаси вақтида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Трансфер ойнасининг сўнгги кунларида баъзи клублар билан музокаралар олиб борганим ҳақидаги миш-мишларни рад этмоқчиман.

Мавсум бошидаёқ совринлар ютиш учун «Ювентус»да қолишни хоҳлаётганимни тушунганман. Менинг ягона агентим –Жуниор Мендоза. Фақат у менинг номимдан гапириш ҳуқуқига эга», –деб ёзади Коста ўзининг «Инстаграм»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар ойнаси вақтида «Манчестер Юнайтед» Костага қизиқиш билдираётганлиги ҳақида айтилганди. 

Коста «Ювентус»га 2017 йили «Бавария»дан ижара асосида келиб қўшилган. Бир мавсум ўтгач, туринликлар унинг трансферини 40 млн еврога сотиб олишган. 28 ёшли яримҳимоячининг «Ювентус» билан шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз