Узбек O'zbek
«Барселона» Умтитининг аҳволи ҳақида маълумот берди
Сешанба, 10 Сентябр
3085

«Барселона» ҳимоячиси Самуэль Умтити Франция миллий жамоасидан жароҳат олиб қайтгач, тиббий текширувлардан ўтди, деб хабар беради Каталония клуби расмий сайти.

25 ёшли футболчига ўнг оёқнинг лат ейиши ва гематома (тўқима орасига ва бўшлиқларига қон қуйилиши) ташхиси қўйилган. Футболчининг тикланиш муддати айтилмади. Ушбу жароҳат туфайли ҳимоячи Евро-2020 саралашидан ўрин олган Албанияга қарши ўйинда (4:1) майдонга тушмади.

Умтити «Барселона»га 2016 йил ёзида «Лион»дан 25 млн евро эвазига ўтган. Бу мавсумда ҳимоячи «кўканорранглилар» таркибида бирорта ўйинда майдонга тушмади. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган. 

Аввалроқ «Барселона» футболчини 50 млн еврога сотишга тайёрлиги ҳақида айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз